Узб

“Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида мутахассисларни тайёрлашнинг концептуал ва методологик асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди

“Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида мутахассисларни тайёрлашнинг концептуал ва методологик асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди

870

Жорий йилнинг 17 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Халқаро молиявий мониторинг ўқув-методология маркази билан ҳамкорликда (МУМЦФМ, Россия) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ходимларини малакасини ошириш бўйича ЕОГ билан ҳамкорлик доирасида, Департамент биносида видеоконференцалоқа шаклида “Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида мутахассисларни тайёрлашнинг концептуал ва методологик асослари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия фаолиятига жалб қилинган идора ва вазирликлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, Бош прокуратура Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент давлат иқтисодий университети, Тошкент давлат молия институти, Тошкент давлат ахборот технологиялар университети ўқитувчилари, шунингдек, Халқаро молиявий мониторинг ўқув-методология маркази, Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Ташқи савдо академияси Молиявий мониторинг маркази ҳамда Арманистон, Беларусия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон молиявий разведкаси бўлинмаларининг вакиллари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари замонавий норматив талаблар ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги мутахассисларга нисбатан меҳнат бозорининг талаблари билан танишиб, молиявий, ҳуқуқий ва ахборот саводхонлигини бирлаштиришга замонавий ёндашувлар ҳамда ҳуқуқий ва молиявий фанларни ўқитишнинг методологик қийинчиликларни кўриб чиқиб, давра сухбат шаклида мавзувий фикр алмашишди.