Узб

“Терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни аниқлашда, олдини олишда ва тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

“Терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни аниқлашда, олдини олишда ва тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

1287

Жорий йилнинг 24 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Халқаро молиявий мониторинг ўқув-методология маркази билан ҳамкорликда (МУМЦФМ, Россия) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ходимларини малакасини ошириш бўйича ЕОГ билан ҳамкорлик доирасида, Департамент биносида видеоконференцалоқа шаклида “Терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни аниқлашда, олдини олишда ва тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар мақсади – жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимида иштирок этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, тергов ва суд органларнинг ФАТФнинг 30 (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мажбуриятлари), 31 (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органларнинг ваколатлари), 40 (ҳамкорликнинг бошқа шакллари) Тавсияларнинг ҳамда улар билан боғлиқ бевосита натижаларнинг (НР9) амалиётга жорий этишга оид амалий кўникмаларини ошириш.

Семинарда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия фаолиятига жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Бош прокуратура Академияси, ИИВ Академияси, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчилари, шунингдек, Халқаро молиявий мониторинг ўқув-методология маркази, Россия Тергов қўмитаси ҳамда Арманистон, Беларусия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон молиявий разведкаси бўлинмаларининг вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар халқаро мисолида терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва тергов қилишнинг тадбирлар комплекси, тактикаси ва услубларининг амалий жиҳатлари билан танишиб, идоралараро ҳамкорликнинг тизими ва ва таркибини ўрганиб, давра сухбат шаклида фикр алмашишди.