Узб

“Рақамли активларни ҳалкаро миқёсида ва миллий тизимда хуқуқий тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди

“Рақамли активларни ҳалкаро миқёсида ва миллий тизимда хуқуқий тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди

659

Жорий йилнинг 21 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан "Халқаро молиявий мониторинг ўқув-методология маркази" (МУМЦФМ, Россия), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ходимларини малакасини ошириш бўйича Евросиё гуруҳи (ЕАГ) халқаро ташкилотлари билан ҳамкорлик доирасида Департамент биносида видеоконференцалоқа шаклида “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризми молиялаштирга қарши курашишда миллий тизимларини самарадорлигини ошириш асосида ракамли активларни ҳалқаро миқёсда ва миллий тизимда хуқуқий тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинар мақсади – тингловчиларни жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизими самарадорлигини ошириш борасида ракамли (виртуал) активларнинг ҳалқаро миқёсида ва миллий тизимда хуқуқий тартибга солишнинг бугунги ҳолати ва тенденциялари билан таништириш.
Семинарда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия фаолиятига жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Бош прокуратура Академияси, ИИВ Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент Молия институти, Тошкент иқтисодиёт университети, Тошкент аҳборот технологиялари университети ўқитувчилари, шунингдек, Халқаро молиявий мониторинг ўқув-методология маркази, ҳамда Арманистон, Беларусия, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон молиявий разведкаси бўлинмаларининг вакиллари иштирок этди.
Семинар иштирокчилари рақамли актив масалалари (тушунча ва классификацияси, воситачилик турлари, хатарлар ва бошқалар), рақамли ҳуқуқлар ва рақамли молиявий активлар тарқатиш соҳасидаги қонунчилик фаолияти ҳолати, бу масалалар билан боғлиқ асосий тушунчалар ва доктриналар билан танишдилар.
Шунингдек, рақамли активларни тартибга солиш муаммосида етакчи миллий юрисдикцияларнинг рақамли активларни легаллаштиришдаги замонавий моделлар бўйича глобал ва минтақавий молиявий регуляторлари ёндашувлари ўрганилди.
Семинар якунида давра суҳбати шаклида фикрлар алмашилди, бу борада мавжуд бўлган долзарб масалалар муҳокама қилинди.