Узб

“Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларни миллий даражада баҳолашнинг натижалари” мавзусида вебинар ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларни миллий даражада баҳолашнинг натижалари” мавзусида вебинар ўтказилди.

1513

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан Бош прокуратура Академияси ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш миллий тизимига жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари учун “Ўзбекистон Республикасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларни миллий даражада баҳолашнинг натижалари” мавзусида навбатдаги вебинар (“Zoom” конференция шаклида) ўтказилди.
Вебинарда Бош прокуратура ва Департамент ходимлари, Бош прокуратура Академияси ўқитувчилари, Олий суд судьялари, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти терговчилари, ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш Бош бошқармаси тезкор ходимлари, Давлат божхона қўмитаси суриштирувчилари ва тезкор ходимлари иштирок этишди.