Узб

Гулистон туманида тадбиркордан 3 млн сўм пул талаб қилган муҳандис ушланди

Гулистон туманида тадбиркордан 3 млн сўм пул талаб қилган муҳандис ушланди

223
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман электр таъминоти корхонасининг истеъмолчилар билан ишлаш сектори муҳандиси И.Т. “Ж.Ф.” МЧЖга қарашли бинода электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича аниқланган 64 млн сўм зарарни ҳамда далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.