Узб

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

64
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оққўрғон тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Х.С.” МЧЖ раҳбари Х.К. “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги корхонага қарашли бинода яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу бинодан жами 110 млн сўмлик 4 500 литр ёғ, 11 минг кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.М. “Янги ҳаёт” МФЙдаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 18,7 млн сўмлик 705 литр ёғ, 112 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Оққўрғон тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.К. “Толовул” МФЙдаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, жами 17,5 млн сўмлик 1 200 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, фуқаролар  М.О. ва Б.А  “Уймовут” ҳамда “Тутзор” МФЙдаги бинолардаги яширин цехда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, жами 13,4 млн сўмлик 245 литр ёғ, 172 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.