Узб

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

101
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор А.С. ва бошқалар “S.S.” номли кафени ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1,5 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.P.” МЧЖ вилоят филиали раҳбари Д.Н. ва бошқалар компютер саводхонлиги бўйича ўқув марказ биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 233,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Худди шудай, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган  терговга қадар текширувда, “G.M.A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар қозон ишлаб чиқариш цехини “ПК электро ҳисоб” дастурида мавжуд бўлмаган электр ҳисоблаш ускунасига улаб, 163,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган  терговга қадар текширувда эса, “С.Ш.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ғ.А. ва бошқалар ушбу фермер хўжалигига қарашли ер майдонини суғориш учун сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 116,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 913,5 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.