Узб

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди  

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди  

24
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “L.Sh.” номли дўкон сотувчиси А.З. жами 188 дона “Редуксин лайт” номли дори воситасини фуқаро О.С.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан жами 1 648 дона кучли таъсир қилувчи воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шу каби, Департаментнинг Яккасарой, Чилонзор тумани бўлимлари ҳамда ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар К.Х., Ш.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 543 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.