Узб

Олтиариқ туманида давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди

Олтиариқ туманида давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди

35
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.Z.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Олтиариқ” қум-шағал аралашмаси конидан хўжаликка бириктирилган қисмидан ташқари ҳудуддан ўзбошимчалик билан 26 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, фермер хўжалигининг музлаткич омборида 79 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.